Озарбайжондаги элчихона ўзбекистонлик юк ташувчи ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Грузия—Россия чегарасини кесиб ўтишда ҳайдовчиларнинг Россияга киришига рухсат бермаслик ҳолатлари кузатилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси мамлакат халқаро ташувчиларига юк автомобиллари ҳайдовчиларига нисбатан тақиқ мавжуд эмаслигини олдиндан текширишни тавсия қилмоқда.
“Дунё” АА хабарига кўра, бу каби тавсия Грузия—Россия чегарасидаги "Юқори Ларс" назорат-ўтказиш пунктини кесиб ўтишда ҳайдовчиларнинг Россияга киришига рухсат бермаслик ҳолатлари давом этаётгани сабаб берилмоқда.
Бундай ҳаракатларга чегарани кесиб ўтаётган ҳайдовчи Россия қонунчилигини бузгани, жумладан, турли жарималарни тўламагани учун депортация қилинганлар рўйхатига киритилгани сабаб бўлади.
Хорижликлар Россияга киришда тақиқ бор ёки йўқлигини мвд.рф сайтида мустақил ва бепул текширишлари мумкин.
Қуйидаги видеода "запрет” бор ёки йўқлигини қандай текшириб кўриш мумкинлиги батафсил тушунтирилган.