ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Hamkorbank “Сбербанк Онлайн” орқали пул ўтказмаларига хизмат кўрсатишни тиклади
Бу ҳақда бугун банк матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, 25 февралда бошланган техник ишлар тўлиқ якунланди.
“25.02.2022 йил кунги техник ишлар тўлиқ бартараф этилганлиги сабабли "Сбербанк Онлайн" иловаси орқали юборилаётган ўтказмаларни Hamkorbank пластик карталарига кирим қилиш имконияти – қайта тикланди”, - дейилган хабарда.
Бугун "Ипак йўли" банкида Сбербанк иловаси орқали юборилган пул ўтказмаларини қабул қилиш тўхтатилганлиги эълон қилинганди.