ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Техник сабабларга кўра "Ипак йўли" банки томонидан орқали "Unistream" пул ўтказмаларини жўнатиш ва қабул қилиш вақтинча тўхтатилди.
Офис банкларида "Western Union", "MoneyGram" ва “Золотая Корона” тизимлари одатдагидек тартибда фаолият кўрсатмоқда.
Шунингдек, “Сбербанк Онлайн” орқали жўнатилган ўтказмаларни банк карталарига кирим қилиш ҳам вақтинча тўхтатилди.
Ўтган ҳафта “Ҳамкорбанк” “Сбербанк Онлайн” иловаси орқали жўнатиладиган маблағларни қабул қилишни вақтинча тўхтаганини маълум қилди.