ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский бошқа шаҳарлар Россия билан музокараларнинг майдончаси бўлиши мумкинлиги маълум қилди, бироқ Беларусдаги эмас.
“Ҳозир биз деймизки: Минск эмас. Учрашув учун бошқа шаҳарлар майдонча бўлиши мумкин”, - деди у.
“Биз учрашишни истаймиз, биз уруш тугашини истаймиз. Варшава, Будапешт, Истанбул, Боку – Россия томонига биз бу шаҳарларни таклиф қилдик. Ҳар қандай, мамлакати ҳудудидан ракета учмаётган, бошқа шаҳарлар бизга мос келади”, - деди Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, айнан шунда музокаралар тўғри бўлади ва ҳақиқатдан урушни якунлаши мумкин.
Бироз аввал Россия делегацияси Украина томони билан музокаралар учун Беларусга келгани хабар қилинган эди. Делегация Россия Ташқи ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва бошқа идоралар, жумладан, президент маъмурияти вакилларидан иборат. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳозир Гомелда музокараларга тайёрлигини билдирган эди.