ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Узоқ танаффусдан сўнг Озарбайжон пойтахти Боку шаҳригага ҳар ҳафта амалга ошириладиган парвозлар 8 мартдан қайта тикланади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси хабар қилди.
Тошкент-Боку-Тошкент йўналишидаги қатновлар ҳафтада бир марта – сешанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
Тошкент – Боку: учиш вақти соат 14:40, етиб бориш вақти соат 16:35 (маҳаллий вақт билан);
Боку – Тошкент: учиш вақти соат 17:35, етиб бориш вақти соат 21:10 (маҳаллий вақт билан).