ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Ўзбекистон фуқароларидан иборат биринчи эвакуация гуруҳи Львовдан Польша чегарасига қараб йўлга чиқди. Бу ҳақда мамлакатнинг Украинадаги элчихонаси хабарига таянган ҳолда ТИВ расмий вакили маълум қилди.
Таъкидланишича, кеча Тошкент вақти билан соат 20:30 да 90 нафардан зиёд ўзбекистонликлардан иборат биринчи эвакуация гуруҳи Львов шаҳридан Польша билан чегарадаги "Краковец" назорат-ўтказиш пунктига қараб йўлга чиққан.
Чегарани кесиб ўтиш Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилмоқда.
Ўзбекистон Tашқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Украина ҳудудида 4300 га яқин мамлакат фуқароси бор.