Тошкентда “Spark” пиёдани уриб юбориб, метрога тушиб кетди

Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, метро бекатидан чиқаётган пиёда уриб юборган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Тошкентда “Spark” автомобили метро бекатидан чиқаётган пиёдани уриб юборди ва бекат ичига кириб кетди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 26 февраль куни соат тахминан 23:30 ларда рўй берган. 28 ёшли “Spark” ҳайдовчиси М.Н. Амир Темур кўчаси бўйлаб Универсам айланма йўли томонга ҳаракатланаётган пайтда бошқарувни йўқотган. Бунинг натижасида “Шаҳристон” метро бекатидан чиқаётган 21 ёшли пиёда Б.Д.ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи, пиёда ва машинадаги йўловчи жабрланган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Тошкентда 4та автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди
Дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб бормоқда.