Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия делегацияси Украина томони билан музокаралар учун Беларусга келди

Россия делегацияси Ташқи ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва бошқа идоралар, жумладан, президент маъмурияти вакилларидан иборат.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Россия делегацияси Украина томони билан музокаралар учун Беларусга келди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Эришилган келишувга мувофиқ, Ташқи ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва бошқа идоралар, жумладан, президент маъмурияти вакилларидан иборат Россия делегацияси украиналиклар билан музокаралар ўтказиш учун Беларусга етиб келди. Бу музокараларни Гомелда бошлашга тайёрмиз”, - деди Песков.
Зеленский офиси музокараларга тайёр эканини маълум қилди
Россиянинг Украинанинг ҳарбий иншоотлари ва истеҳкомларини йўқ (демилитаризация) ва уни нацизмдан тозалаш (денацификация) операцияси 24 февралдан буён давом этмоқда. Жума куни қўшинлар ҳаракати Киев билан эҳтимолий музокараларни кутиш сабаб тўхтатилган эди, бироқ украин томонининг унда иштирок этиш бош тортгани сабаб қайта бошланган эди.
Путин Украина билан музокаралар учун Минскка делегация юборишга рози бўлди