ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу ва қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов билан учрашувда ушлаб турувчи кучларни алоҳида шай ҳолатга келтиришга буйруқ берди.
“Ғарб давлатлари нафақат мамлакатимизга қарши иқтисодий соҳада душманлик кайфиятидаги хатти-ҳаракатларни амалга оширишмоқда, мен ноқонуний санкцияларни назарда тутяпман, балки НАТОга аъзо давлат раҳбарлари давлатимизга қарши агрессив чиқишлар қилишмоқда, - деди Россия етакчиси.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотномасида стратегик ушлаб турувчи кучларнинг вазифаси Россия ва иттифоқчиларига ҳужум қилинганда ҳар қандай қурол билан, жумладан, ядро қуроллари билан зарба беришни ҳам назарда тутиши кўрсатилган.