ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон Суперкубоги баҳсида "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўзаро куч синашишди.
Ўйин Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида бўлиб ўтди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 61-дақиқада “шерлар” вакили Драган Черан узатилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига бехато жойлади.
"Пахтакор" икки карра Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби
© Фото: "Пахтакор" ФК
Суперкубокдаги учрашув жамоанинг янги бош мураббийи Славче Войнески учун расмий дебютга айланди.
Ҳозирга қадар “Пахтакор” Суперкубокда тўрт бор майдонга тушиб, фақат 2021 йилда ғалаба қозонган. Ўшанда ҳам “шерлар” Драган Чераннинг ягона голи эвазига бу совринни қўлга киритишган эди.