ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. “Ҳамкорбанк” 25 февралдан бошлаб “Сбербанк Онлайн” иловаси орқали жўнатиладиган маблағларни қабул қилишни вақтинча тўхтади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бунга банк тизимларида олиб борилаётган техник ишлар сабаб қилиб кўрсатилган.
“Сбербанк Онлайн” иловаси орқали “Ҳамкорбанк” пластик карталарига юборилаётган маблағларни карталарга қабул қилиш 2022 йил 25 февраль кунидан вақтинчалик тўхтатилди”, - дейилган хабарда.
“Сбербанк Онлайн” орқали маблағларни Ўзбекистондаги яна иккита банк қабул қилади – “Агробанк” ва “Ипак Йўли”