Sputnik Молдова саҳифаси янги манзилга кўчди

Молдова ҳукумати маҳаллий Sputnik саҳифаси ва радиостанциясини блоклаб қўйди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 фев – Sputnik. Sputnik Молдова ахборот агентлигининг саҳифаси шанба куни блоклаб қўйилган эди, кейинроқ у бошқа манзилда ишга тушди, де хабар қилмоқда агентлик телеграм канали.
Sputnik Молдованинг янги манзили қуйидагича:
ru.md.sputniknews.com — рус тилида;
md.sputniknews.com — молдова тилида;
ro.md.sputniknews.com — румин тилида.
Молдова Республикасининг Ахборот ва хавфсизлик хизмати қарорига кўра, 26 февраль кунидан Sputnik Молдова редакциясининг Sputnik.md ва Gagauznew.md веб саҳифалари блокланган эди. Таҳририят 26 февралдан сайт блокланиши ва 7 мартдан бошлаб радиостанция блокланиши ҳақида таалуқли огоҳлантириш олган.
Эслатиб ўтамиз, 209 йилда шу тариқа Sputnik Эстония саҳифаси блокланган эди. Таҳририятга турли таҳдидлар қилиниши муносабати билан Sputnik Эстония фавқулодда режимда ишлаган, кейинчалик 2021 йилдан бошлаб унинг собиқ ходимлари томонидан янги лойиҳа - Sputnik Meedia ишга тушган эди.