Россия телеканаллари EBUни тарк этди

"Биз сиёсатлашган, нохолис ва аъзоларига нотенг ҳуқуқлар тақдим этаётган ушбу ташкилотда ортиқ қола олмаймиз" - Россия миллий ОАВлари.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Россиянинг етакчи телеканаллари Европа Телерадиоэшиттиришлар иттифоқидан чиқди.
“Первый канал”, “ВГТРК” ва “Останкино” Радио уйи, Россиянинг “Евровидение-2022” қўшиқ танловида иштирок этишдан четлаштирилишига жавоб сифатида, Европа Телерадиоэшиттиришлар иттифоқидан (EBU) чиқишини эълон қилди. Россия ОАВлари ўзларининг ушбу ҳаракатни ҳар доим ўзининг носиёсий мақомига урғу бериб келган “Евровидение" мусиқали танловида - ноўрин қурбонлик деб ҳисоблайди, - дейилган хабарда.
Россиянинг ушбу танловдан четлатилиши – “Евровидение” билан боғлиқ сўнги, лекин биринчи қарор эмас. Масалан 2016 йилда ғалаба “1944”деб номланган қўшиққа берилди, ваҳоланки - у очиқ сиёсий манифест эди. Лекин орадан бир неча йил ўтиб танлов ташкилотчилари Беларуснинг “Мен сенга ўргатаман” қўшиғини – сиёсий сабабларга кўра дисквалификация қилди.
Бу танлов ташкилотчиларининг “сиёсат” иборасига ўзларига маъқул услубда, нохолис ёндашишларига иккита мисол холос. Аъзоларининг ярми ЕИ таркибига кирмайдиган EBU бгунги кунда, афсуски, Европа Иттифоқининг сиёсий амрини бажарувчи ташкилотга айланиб қолган.
Биз ўз аъзоларига нотенг ҳуқуқлар тақдим этаётган ушбу клубда ортиқ қола олмаймиз деган қарорга келдик, - дейилган хабарда.
Маълумот учун, Европа Телерадиоэшиттиришлар иттифоқи (European Broadcasting Union, EBU) 1950 йилда ташкил қилинган, дунёнинг энг йирик миллий ОАВлари уюшмаси ҳисобланади. 2015 йил ҳолатига унинг таркибига 56 давлатдан 73та миллий ОАВ кирган. Ушбу ташкилот 1954 йилдан буён "Евровидение" мусиқали танловини ўтказиб келади.
Эслатиб ўтамиз, Россия 21 февраль куни ДХР ва ЛХР республикаларини тан олишини эълон қилган ва 24 февраль куни Донбасс ҳудудида махсус ҳарбий операция бошланган эди. Бунга жавобан АҚШ ва Европа Иттифоқи, Британия, Канада, Япония Россияга қарши бир қатор иқтисодий, молиявий ва бошқа чекловлар киритишни бошлади.