Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Ўзбекистон Украина масаласида нейтрал позицияда – Шерзод Асадов

Ўзбекистон ҳам Россия ҳам Украина билан дўстона муносабатларга эга ва минтақада тинчлик бўлишидан манфаатдор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 фев – Sputnik. Ўзбекистон Украина масаласида нейтрал позицияда, деб маълум қилди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
- Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон бу масала бўйича вазмин, нейтрал позицияда, - деди Асадов.
- Мамлакатимиз азалдан ҳам Россия, ҳам Украина билан яқин, дўстона муносабатларга эга. Биз кенг минтақамизда тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт бўлишидан манфаатдормиз. Барча баҳс ва келишмовчиликлар фақатгина халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал қилиниши лозим.
Шунингдек президент матбуот котиби, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг яқинда Владимир Путин билан яқинда бўлиб ўтган суҳбатида Украина воқалари юзасидан ҳам фикр алмашилган. Суҳбат давомида Ўзбекистон президенти Украина ва Россяи бугунги вазиятни ҳал қилишнинг ўзаро мақбул йўлларини тез фурсатда топишлари ва можаронинг янада кескин тус олишига йўл қўйилмаслигига умид билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Россияи 21 февраль куни ДХР ва ЛХРни тан олган, 24 февралда эса Донецкда махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлиги ушбу операция давомида шаҳарлар ва тинч аҳолига зарар етказилмаётганини ва фақат ҳарбий инфратузилма ва қурол-яроғ омборлари йўқ қилинаётганини таъкидламоқда.