Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Зеленский Путинга музокаралар столига ўтиришни таклиф қилди

Украина президенти Владимир Зеленский Владимир Путинга Донбассдаги вазият юзасидан музокаралар ўтказишни таклиф қилди.
Sputnik
Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путинга Донбассдаги вазият юзасидан музокаралар ўтказишни таклиф қилди.
"Россия Федерацияси президентига яна бир бор мурожаат қилмоқчиман. Бутун Украина бўйлаб жанглар кетмоқда. Одамлар ўлимини тўхтатиш учун музокаралар столига ўтирайлик" - деди у.
Куни кеча Россия президенти Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция ўтказилишини маълум қилганди. Унга кўра, Москванинг режаларида Украинани босиб олиш эмас, фақат уни қуролсизлантириш ва нацизмни йўқотиш кўзда тутилган.
У Украина ҳарбийларини жиноий буйруқларни бажармасликка, қуролларини ташлаб, уйларига қайтишга чақирди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, хунрезлик учун барча жавобгарлик Киев режимининг виждонида бўлади.
Кейинчалик Мудофаа вазирлиги Россия Қуролли Кучлари Украина шаҳарларига ҳеч қандай зарба бермаётганини таъкидлади: ҳарбий инфратузилма юқори аниқликдаги воситалар ёрдамида ишдан чиқарилмоқда. Тинч аҳолига ҳеч нарса хавф солмайди.
Мудофаа вазирлигига баёнотига кўра, Украина чегарачилари “ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаётгани”, айрим ҳолларда украиналик ҳарбийлар таслим бўлмоқда, шундан сўнг улар ўз оилалари бағрига қайтиш имконига эга бўлади.
Жума куни эрталаб Украинанинг 118та ҳарбий объекти ишдан чиқарилди, Чернобил АЭС назоратга олинди. Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бостирилди, ҳарбий ҳаво базаларининг ҳарбий инфратузилмаси ишдан чиқарилди, деб қайд этди Мудофаа вазирлиги.