Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Туркия: Россия кемалари бўғозлар орқали уйга қайтиши мумкин

Чавушоглу Туркия Россия ҳарбий кемаларига Қора денгизга киришни таъқиқлаб қўя олмаслини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Туркия Босфор ва Дарданелла бўғозлари орқали Россия ҳарбий кемалари ўтишини чеклаб қўйиши мумкин, лекин уларда ўз уйига (базасига) қайтиш имкони сақланиб қолади, - деди ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоглу.
Бироз олдин Украинанинг Туркиядаги элчиси Василий Бондарь Киев Анқарадан Россия кемалари учун бўғозларни ёпиб қўйишни талаб қилгани ҳақида маълум қилган эди.
"Бизга Украинадан расмий сўров келиб тушди. Монтё конвенциясига кўра, Туркия ўзи иштирок этмайдиган урушда унда иштирок этаётган томонлар кемаларини ўтишини чеклаб қўйиш ҳуқуқига эга. Лекин Монтрё Конвенциясига кўра, урушда иштирок этаётган давлатлар кемаларининг ўз уйига (базасига) қайтиш ҳуқуқи сақланиб қолинади", - дейилган хабарда.
Маълумот учун, Монтрё Конвенцияси 1936 йилда имзоланган бўлиб, унга кўра савдо кемалари тинчлик ва уруш вақтида ҳам Босфор ва Дарданелла бўғозлари орқали ўтиш ҳуқуқини беради. Ундан ташқари ушбу конвенция Қора денгиз акваториясида жойлашмаган давлатларнинг ҳарбий кемаларига Қора денгизга кириш имконини жидий чеклайди. Хусусан Қора денгизга кираётган бегона давлатлар кемалари умумий тоннажи 30 минг тоннадан ошмаслиги ваҚора денгизда бўлиш давомийлиги 21 суткадан ортиқ бўлмаслиги керак. Ушбу ҳолат АҚШ ва НАТО кемалари учун жиддий мураккаблик яратади. Улар бир неча бор ушбу Конвенцияни қайта кўриб чиқишга ҳам уриниб кўришди.