Тошкент метросида эркак ўзини поезд остига ташлади

Сирдарёлик 38 ёшли фуқаро Тошкент метросида ўзини поезд тагига ташлаб қурбон бўлди. Воқеа юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Тошкент метрополитенида 24 феврал reyb эркак ўзини поезд остига ташлаб ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда расмий манбаалар.
Воқеа Мирзо Улуғбек бекатида соат 21:00да содир бўлган. Ушб ҳолат содир бўлганидан сўнг "Чилонзор" йўналишининг бир томонлама қисмида ҳаракат вақтинча тўхтатилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов маълм қилишига кўра, ўзини метро поезди остига ташлаган эркак Сирдарё вилояти Сардоба туманида 1984 йилда туғилган Э.Ш. экани аниқланган. Фуқаро олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Айни дамда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.