Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Путин Украина билан музокаралар учун Минскка делегация юборишга рози бўлди

Москва Украина томони билан музокаралар ўтказиш учун Минскка делегация юборишга тайёр, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Sputnik
Москва Украина томони билан музокаралар ўтказиш учун Минскка делегация юборишга тайёр, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Унга кўра, Мудофаа, Ташқи ишлар вазирликлари ва Кремл администрацияси вакиллари Россия делегацияси таркибига киради.
"Зеленский Украинанинг бетарафлик мақомини муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилди. Дастлаб Россия президенти Владимир Путин операциядан мақсад ЛХР ва ДХРга ёрдам бериш, шу жумладан, Украинани қуролсизлантириш ва нацизмни йўқотиш эканлигини айтди. Бу эса, аслида, бетарафлик мақомнинг ажралмас қисмидир”, - деб тушунтирди у.
Беларус раҳбари Александр Лукашенко россиялик ҳамкасби билан суҳбатда, Минск музокаралар учун барча шарт-шароитларни тайёрлашига ишонтирди.
“Россия президенти Владимир Путин бугун Беларус президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали суҳбатлашди, у ўз навбатида делегацияларнинг келиши, хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш ҳамда музокараларни ўтказиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга тайёр бўлишига ишонтирди.”, - деди Песков.