25 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигига доир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Давлат раҳбарлари олий даражадаги мулоқотлар якунида эришилган келишувларни амалга оширишнинг боришини, жумладан, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суришни кўриб чиқдилар.
Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар, шу жумладан Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.