Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Anonymous хакерлари Россияга киберуруш эълон қилди

Anonymous хакерлари Украина туфайли Россияга киберуруш эълон қилишди ва RT телеканали сайтига қилинган ҳужум учун жавобгарликни бўйнига олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Anonymous хакерлар гуруҳи Россияга қарши киберуруш эълон қилди. Улар хусусан халқаро аудитори учун ишлайдиган Russia Today (RT) телеканали сайтига ҳужум қилишганини маълум қилишган.
RT телеканали пайшанба куни кечқурун унинг саҳифасига DDoS-ҳужумлар уюштирилаётганини маълум қилган эди. Хабарда айтилишига кўра ҳужум уюштирилаётган IP манзилларинг 27% АҚШда жойлашган.
Anonymous, шунингдек Россия ҳукумати, Кремль, Давлат Думаси, Федерация Кенгаши ва бошқа сайтларга ҳужум қилганини маълум қилган.
Лекин Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль саҳифасига DDoS-ҳужум қилнмаганини тасдиқлади.