ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. “Uzbekistan Airways” АЖ Киевга парвозлар бекор қилинганини маълум қилади.
Украина ҳаво ҳудуди йўловчи ҳаво кемалари қатновлари учун ёпилиши муносабати билан, HY-3731/3732 Тошкент-Киев-Тошкент мунтазам қатновлари 27 феврал ва 2 март кунлари режалаштирилган парвозлари бекор қилинади.
Бекор бўлган парвозлар йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки парвозлар қайта тикланганидан кейин бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар.
“Uzbekistan Airways” АЖ йўловчиларни жадвалдаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида қўшимча равишда хабардор қилади.