Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина Россия билан дипломатик алоқаларини узди

Зеленский: Украина ва Россия ўртасида ҳеч қандай дипломатик алоқалар йўқ.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Украина Россия билан дипломатик алоқаларини узди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.
Украина Россия Федерацияси билан дипломатик алоқаларини узди” – деди у брифинг давомида.
Аввалроқ Россия раҳбари Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция ўтказилишини эълон қилган эди.
"Вазият биздан қатъий ва кечиктириб бўлмас чоралар кўришни талаб қилмоқда. Донбассдаги халқ республикалари Россияга ёрдам сўраб мурожаат қилишди. БМТ Низомининг 7 қисми 51 банди, Россия Хавфсизлик кенгашининг қарори ҳамда ДХР ва ЛХР билан тузилган дўстлик ва ўзаро ёрдам шартномаларига асосан, мен махсус ҳарбий операция ўтказишга қарор қилдим", - деди у россияликларга қилган мурожаатида.
Путиннинг сўзларига кўра, Россия Украинани оккупация қилиш ниятида эмас, лекин Москва Украинани демилитаризация қилишга ҳаракат қилади.
"Россия махсус операциясининг мақсади - Киев режими томонидан саккиз йилдан буён таҳқирлаб келинаётган, геноцид қилинаётган одамларни ҳимоя қилиш, тинч аҳолига, жумладан, Россия фуқароларига нисбатан ҳам кўплаб жиноятлар қилган кишиларни судга бериш", - дея таъкидлади Путин.
Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳудудидаги фақат ҳарбий инфратузилмаларига зарба берилаётганини қайд этди. Тинч аҳолига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти.
Кейинчалик вазирлик украиналик чегарачилар “ҳеч қандай қаршилик кўрсатишмаётганликларини” қўшимча қилди. Украинанинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаасига зарар етказилган, ҳарбий авиабазаларнинг инфратузилмалари ишдан чиқарилган.