ТОШКЕНТ, 24 фев - Sputnik. Украина ҳарбийлари оммавий тартибда ўз позицияларини ташлаб чекинмоқда, деб хабар қилмоқда Луганск халқ республикаси милицияси.
Украина ҳарбийлари бутун туташ чизиқ бўйлаб буйруқни бажаришдан воз кечишмоқда ва ўз позицияларини ташлаб кетишмоқда - дейилган хабарда.
Донецк халқ респбуликаси ҳам Украина ҳарбийлари ўз позицияларини ташлаб кетаётганлари ҳақида хабар қилишмоқда.
ДХРдани Николаевка аҳоли пункти яқинида муваффақиятли ҳарбий ҳаракатлар амалга оширилгани ҳақида хабар қилинди. Украина ҳарбийлариорасида йўқотишлар бўлмоқда ва улар оммавий равишда ўз позицияларини ташлаб кетишмоқда.
Бир неча дақиқиа олдин ДХР ва ЛХР осмонида Украина ҳаво кучларига тегишли бўлган иккита "Байрактар" учувчисиз аппарати ҳамда 2та Су-24 ҳарбий самолётлари уриб туширилаги ҳақида хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, 24 феврал эрта тонгда Россия президенти Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилган эди. Россия президенти Украинани оккупация қилиш нияти йўқлигини, фақат уни демилитаризация ва денацификация қилиш нияти борлигини маълум қилган эди. Шу билан бир вақта Путин Украина ҳарбийларига мурожаат қилиб улардан ўз уйларига қайтишни сўраган эди.
Шундан сўнг Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларига юқори аниқликдаги зарбалар бера бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина шаҳарларига ва тинч аҳолисига ҳеч қандай зарба берилмаётганини алоҳида таъкидлаб ўтган эди.