Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина армиясининг ҳаво базалари инфратузилмаси ишдан чиқарилди – РФ мудофаа вазирлиги

Украина армиясининг ҳаво базалари инфратузилмаси ишдан чиқарилди – Россия мудофаа вазирлиги.
Sputnik
Украина қуролли кучларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва ҳаво базаларининг ҳарбий инфратузилмаси ишдан чиқарилди бостирилди, деб хабар қилди Россия мудофаа вазирлиги. РИА Новости.
Бундан аввал РФ мудофаа вазирлиги РФ Қуролли Кучлари Украина шаҳарларига ракета, ҳаво ёки артиллерия зарбаларини бермаётгани ҳақида баёнот берганди.
Украина армиясининг ҳарбий инфратузилмаси, ҳаво ҳужумидан мудофаа иншоотлари, ҳарбий аэродромлари ва авиацияси юқори аниқликдаги зарба воситалари ёрдамида билан ишдан чиқарилмоқда. Украинанинг тинч аҳолисига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти.
Таъкидланишича, Украина чегарачилари Россия бўлинмаларига ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаяпти.