ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. “Uzbekistan Airways” АЖ Россия Федерациясининг Ростов-на-Дону (Платов) ва Краснодар шаҳарлари халқаро аэропортларининг фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги муносабати билан, авиакомпания қуйидаги режалаштирилган мунтазам қатновлар бекор қилинганлигини маълум қилди:
HY-9647/9648 Тошкент-Ростов-на-Дону-Тошкент йўналишида – 25, 27-феврал ва 2-март кунлари;
HY-9687/9688 Тошкент-Краснодар-Тошкент йўналишида – 27-феврал и 1-март кунлари;
HY-3687/3688 Тошкент-Краснодар-Тошкент йўналишида – 2-март куни.
Бекор бўлган парвозлар йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки парвозлар қайта тикланганидан кейин бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар.