Самарқандда таксичилардан пул ундириб келган спортчилар қўлга олинди

Бир гуруҳ спортчилар Самарқанд-Навоий йўналишдаги автошоҳ бекатни зўравонлик эгаллаб олишган. Таксичилардан 500 доллар, 50 минг сўмдан ундириб келишган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Самарқанд шаҳрида такси ҳайдовчиларидан “ўлпон” ундириб келаётган яна бир уюшган гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, шаҳарда яшовчи бир гуруҳ спортчилар Самарқанд-Навоий йўналишдаги автошоҳ бекатни зўравонлик ва ўзбошимчалик билан ноқонуний эгаллаб олишган.
Самарқандда таксичилардан пул ундириб келган спортчилар қўлга олинди
Улар бу йўналишда доимий ишлайдиган таксичилардан 500 доллар, кунлик қатновчи ҳайдовчилардан эса 50 минг сўмдан ундириб келишган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўтказган тезкор тадбирда 7 нафар шахслар қўлга олинган.
Самарқандда таксичилардан пул ундириб келган спортчилар қўлга олинди
Бу жиноий гуруҳга Самарқанднинг Гала Осиё маҳалласида яшовчи 37 ёшли Ш.Д. етакчилик қилиб келаётгани аниқланган.
Ҳолат Ш.Д. ва бошқа шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг “товламачилик” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Самарқандда таксичилардан пул ундириб келган спортчилар қўлга олинди
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Самарқанд шаҳрида такси ҳайдовчилардан пул ундириб келган жиноий гуруҳнинг фаолиятига чек қўйилгани хабар қилинган эди.