Россияда доллар ва евро курси кескин кўтарилди

Пайшанба куни эрталаб доллар 84 рублга, евро 95 рублга етди.
Sputnik
Пайшанба куни эрталабки савдолар бошида рубл курси Россия президенти Владимир Путиннинг Донбассда махсус ҳарбий операция ўтказиш тўғрисидаги қарори ҳақидаги баёнотидан сўнг тушиб кетди: доллар курси 2016-йил январидан бери биринчи марта 84 рублдан ошди, евро - 2014 йил декабр ойидан бери биринчи марта 95 рублдан юқори. Бу ҳақда РИА Новости Москва биржалари маълумотларига кўра асосан хабар қилди.
“Эртага” ҳисоб-китоблар бўйича доллар курси Москва вақти билан 7.18 да деярли 2,92 рублга кўтарилиб, 84,08 рублгача, евро курси эса 3,54 рублга, 95,24 рублгача кўтарилади.
Форексда хорижий валюта курслари тарихий энг юқори чўққиларга етди - доллар деярли 90 рубл, евро 101 рубл.