Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси фуқароларга мурожаат қилди

Элчихонаси эвакуация режаси ва Украина ҳудудини тарк этишни хоҳловчи фуқаролар рўйхатини тузмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украинадаги вазият кескинлашгани ва фавқулодда ҳолат жорий этилганини инобатга олиб, мамлакат фуқароларга мурожаат қилди.
Ҳозирда элчихонаси эвакуация режаси ва Украина ҳудудини тарк этишни хоҳловчилар рўйхатини тузмоқда. Украина ҳаво ҳудудининг ёпилишини инобатга олган ҳолда жўнаб кетиш йўналишлари ва жўнаб кетиш жойи ишлаб чиқилмоқда.
Украинадан чиқиб кетишни хоҳловчи ўзбекистонликлардан паспорт маълумотларини элчихонанинг embassy@uzbekistan.org.ua электрон манзилига юборишлари сўралган.

“Украинада бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан тинчлик сақлашларини ва қўшимча саволлар туғилганда Элчихона билан алоқада бўлишларини сўраймиз”, - дейилган хабарда.

Мақбул эвакуация йўналишлари бўйича масалалар учинчи давлатлар билан келишилиши билан ўзбекистонликлар элчихонанинг www.uzbekistan.org.ua сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналларида қўшимча равишда хабардор қилинади.