Uzbekistan Airways ортга қайтишга мажбур бўлган Наманган-Краснодар рейси Урганчга қўнганини маълум қилди.
Бортида 168 нафар йўловчи бўлган самолёт экипажи ёнилғи миқдорининг камлиги сабаб энг яқин аэропортига қўниш бўйича қарор қабул қилди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 09:57 да Урганч аэропортига қўнди. Ҳаво кемасига ёнилғи қуйилгач, у яқин вақтлар ичида Наманганга учиб кетади.