ТОШКЕНТ, 24 фев – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин АҚШ томонидан олдин киритилган санкциялардан керакли хулосаларни чиқариб олди бугун Россия ва унинг иттифоқчилари Ғарб билан алоқаларни узишдан ундан янада кўпроқ фойда олишлари мумкин, деб ёзмоқда The New York Times ўзининг таҳлилий мақоласида.
Мақола муаллифига кўра, Оқ Уй ва шахсан президент Байден (2014 йилда Украина сиёсати бўйича жавобгар бўлган) бугун Россияга қарши киритилаётган ҳар қандай санкцияни яхши ҳисоб-китоб билан киритиши керак.
2014 йилда Россияга қарши илк санкциялар киритилганидан бошлаб Владимир Путин бир неча йил давомида Россия иқтисодини қайта қуриб олишга муваффақ бўлган. Бугунги кунда умумий қиймати 1,5 миллиард бўлган Россия иқтисоди янада мустақил ва ўзини ўзи таъминлайдиган бўлган.
Шунингдек NYT экспертлари фикрига кўра, ДХР ва ЛХРни тан олиниши – Россия АҚШнинг янги “дўзахий санкциялари”дан қўрқмаслигини англатади.
Чунки бугунги кунда Россия санкциялар таъсирини камайтириш учун барча керакли чораларни кўрган.
Хусусан, давлат бюджети ва молия тизими ташқи таъсирдан холи бўлиш учун қайта қурилган.
Нефт ва газнинг юқори нархлари туфайли, Россия Марказий банки 631 млрд. валюта резервлари жамлаган, бу дунёда 4-энг юқори кўрсатгич.
Россия ташқи қарзи миқдори паст ва хорижий компаниялар кредитларига муҳтож эмас.
Иккинчи томондан, АҚШнинг европалик ҳамкорлари ҳам Россияга қарши санкцияларни кескин кучайтириш йўлидан бормаслиги ҳам мумкин.
Учинчидан, агар АҚШ ўта кескин чоралар қабул қилса, бу “барча жаҳон бозорлари учун кутилмаган ва олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин”.
Тўртинчидан, Ғарб амалдорларидан ҳеч бири Россия иқтисодиётнинг “куч манбаи” бўлган энергия ташувчилари (нефть, газ) экспортини таъқиқлаб қўя олмайди. Чунки глобал инфляция шароитида нефт ва газ нархи кескин ошиб, “Байден ва бошқа сиёсатчиларнинг манфаатига путр етказиши сиёсий вазиятни беқарор қилиши мумкин”
Бешинчидан, Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин сўнгги йилларда Россия билан муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидан бормоқда. Керак бўлса у Россиядан энергия ташувчиларни харид қилиш орқали Россия иқтисодини мустаҳкамлашга ёрдам бериши мумкин.
Қишки Олимпиада маросимида икки раҳбар учрашувида Хитой Сиборь орқали қурилган янги газ қувури орқали 30 йил давомида газ харид қилиш тўғрисида шартнома имзоланганини эълон қилди.
Шунингдек Хитой компаниялари айрим маҳсулотлар ва технологиялар етишмовчилигини ҳам қоплаши мумкин.
NYT хабарига кўра айрим Россия давлат компаниялари АҚШ санкцияларидан ҳақиқатда фойда кўрганини ҳам айтиб ўтган. Кремльнинг импорт ўрнини босиш сиёсати ушбу корхоналар даромадлари ошишига олиб келмоқда.
Умумий хулоса шуки, аксарият Европа ва АҚШ раҳбарлари олдин ваъда берган "энг қаттиқ санкциялар” (“дўзахий санкциялар”) киритишига ишониш қийин, чунки улар ушбу санкцияларнинг ушбу давлатлар иқтисодларига ундан ҳам катта зарар етказиши мумкинлигидан жуда хавотирда.