Россия ФХХ Қримдаги терактнинг олдини олди – видео

Қўлга олинганлар Қримдаги черковлардан бирини портлатмоқчи бўлишган.
Sputnik
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Қримда теракт уюштиришни режалаштирган Украинанинг “Правий сектор”* миллатчи ва экстремистик ташкилотининг тарафдорларини қўлга олди.
Хабар қилинишича, экстремистларга қўшилган олти нафар Россия фуқароси ушланган. Улар қўлбола портловчи қурилма ясашган ва уни Қримдаги черковлардан бирида портлатишни режалаштиришган.
Улар яшаётган уй тинтув қилинганда “Правий сектор”*га оид белгилар ва материаллар аниқланган.
* Россияда тақиқланган ташкилот