“Ўзавтосаноат” раҳбари Гимнастика федерацияси президенти этиб сайланди

Шавкат Умрзоқов номзоди Гимнастика федерациясининг ҳисобот-сайлов конференциясида раисликка илгари сурилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. “Ўзавтосаноат” АЖ компанияси бошқарув раҳбари Шавкат Умрзоқов Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти этиб сайланди.
Председатель правления "Узавтосаноат" Шавкат Умурзаков
Умрзоқов номзоди Гимнастика федерациясининг ҳисобот-сайлов конференциясида раисликка илгари сурилган ва конференция делегатлари томонидан бир овоздан маъқулланган.
“Ўзбек гимнастикаси эски анъаналарини қайта тиклаши, уни жаҳоннинг етакчи мактабларидан бирига олиб чиқиши керак, деб ўйлайман. Бу каби эзгу мақсадларимизни тезроқ амалга ошириш учун бор куч-ғайратимни ишга солишга ваъда бераман”, – деди федерациянинг янги раиси.
Шунингдек, конференция давомида федерациянинг бир қатор лавозимларига вакиллар тасдиқлаб олинган. Руслан Мустаев федерация раисининг биринчи ўринбосари, Гўзал Филиппова федерация бош котиби, Галина Исроилбекова директор сифатида фаолиятини давом эттиради.