Москва Вашингтоннинг санкцияларига кучли жавоб қайтаришга ваъда берди

Россия ТИВ: санкцияларга кучли жавоб берилади, симметрик бўлиши шарт эмас, лекин Америка томони учун аниқ ва қаттиқ таъсир қиладиган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Россия ТИВ Россия АҚШнинг санкцияларига кучли ва қаттиқ таъсир қиладиган жавоб беришини маълум қилди.
“Шубҳа бўлмаслиги керак – санкцияларга кучли жавоб берилади, симметрик бўлиши шарт эмас, лекин Америка томони учун аниқ ва қаттиқ таъсир қиладиган”, - дейилган баёнотда.
Таъкидланишича, Москва ҳамма санкцияларга қарамасдан зарарни камайтиришга қодирлигини исботлаган.
“Бунинг устига санкция босими бизнинг ўз манфаатларимизни қатъий ҳимоя қилишимизга таъсир кўрсатишга қодир эмас”, - дея таъкидлаган Россия ТИВ.
Россия ўзаро ҳурмат ва тенг ҳуқуқлилик тамойилларига асосланган дипломатия учун очиқ қолади.
“АҚШ “хитобларига” тўлиқ мустақиллигини қўлдан бой берган уларнинг малайлари ва мижозлари амал қилишаверсин. Ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик ва бир-бирининг манфаатларини инобатга олган тамойилларига асосланган дипломатияга эса биз очиқмиз”, - дейилган хабарда.
"Ғарб - ёлғончи": Мария Захарова ДХР ва ЛХРни тан олиш ҳақида
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларининг мустақиллигини тан олди. ДХР ва ЛХР суверенитетини тан олиш билан бир вақтда Россия ушбу икки республика билан хамкорликн шартномаси имзолади. Ушбу шартномалар гуманитар ва мудофаа соҳасида ҳамкорликни назарда тутади.
Россияни ДХР ва ЛХРни тан олишга Киевнинг Минск келишувини бажаришдан бўйин товлаши ва сўнгги кунларда у ерда вазият кескин тус олгани ундаган. Донбасс ҳар куни ҳудуди украиналик ҳарбийлар томонидан тақиқланган қуроллардан ўққа тутилаётгани ва бунинг натижасида тинч аҳоли қурбон бўлаётгани маълум қилиб келмоқда.
Америка президенти Жо Байден Россия ДХР ва ЛХРни тан олгани туфайли унга қарши санкция қўллади.