ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ёш ўзбекистонлик стол теннисчи Асел Эркебаева Бельгиядаги халқаро мусобақада ғалаба қозонди.
“Мусоқаба иштирок этган ҳамюртимиз Асел Эркебаева U-13 тоифасида барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди”, - дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.
Эркебаева Украина, Германия, Ҳиндистон ва финалда франциялик рақибаларини мағлубиятга учратган.
Мусобақа 14-20 февраль кунлари Бельгиянинг Спа шаҳрида болалар ва ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган. Унда бошқа ёш тоифаларида ҳам Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этишган, бироқ совринли ўринга эга чиқишмаган.