Россия жамланмоқда эмас — Россия қайтмоқда

Украина – бу шунчаки қўшни давлат эмас, бизнинг тарихимиз, маданиятимиз ва руҳиятимизнинг ажралмас қисми - Путин.
Sputnik
Тарихий санага айланиб улгурган 21 февралнинг учта асосий воқеси– Хавфсизлик кенгашининг биринчи очиқ мажлиси, Владимир Путин мурожаати ҳамда Донецк ва Луганск республикаларини тан олиш бўлди. Улар орасида Путиннинг мурожаати – энг аҳамиятлисидир. Чунки президент ўз нутқида нафақат амалга оширилаётган ишлар мантиқини, балким Россия нималигини тушунтириб берди. Россия президенти нафақат бизнинг фуқароларга – балким Украинадаги ватандошларга ҳам мурожаат қилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Путиннинг нутқи ДХР ва ЛХРни тан олиш ёки Украина воқеалари ҳақида эмас, асосан бизнинг Украинага бўлган муносабатимиз ҳақида эди.
Украина – бу шунчаки қўшни давлат эмас, “бизнинг тарихимиз, маданиятимиз ва руҳиятимизнинг ажралмас қисми”, дўстларимиз ва қариндошларимиз:
“Россиянинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган аҳоли қадимдан ўзини руслар ва православлар деб атаган. Ушбу ерда Россия давлатига қўшилган XVII асрга қадар ҳам шундай бўлган, ундан кейин ҳам”, - деди Путин.
Бугунги Украина, “бошидан охиригача Россия томонидан яратилган, аниқроғи коммунистик ва большевистик Россия томонидан”, - деб эслатди Россия президенти. Украина, жумладан Малороссияга (яъни Украинага) ҳеч қандай алоқаси бўлмаган Россия ерлари ҳисобидан ҳам ташқил қилинган. Ушбу сунъий бирлашма 1991 йилда мустақилликка эришди. Курашгани учун эмас, КПССнинг нодон сиёсати, "демократия ва порлоқ келажак тўғрисидаги юзаки популистик гаплар” (Горбачев номи айтилмаса ҳам, гап ким ҳақида кетаётгани маълум) миллатчилик ва сепаратизм ўсишига ва ягона давлат парчаланишига олиб келди.
Россия ушбу янги реалликни тан олди – лекин орадан 30 йил ўтиб биз ниманинг гувоҳи бўлмоқдамиз? Украина бегона давлатнинг Россияга қарши ўйини воситасига, “қўғирчоқ давлатга” айланиб қолди. “Ушбу ҳудуд келажакда Россияга қарши уруш учун плацдармга ҳам айланиши мумкин”:
"Бизнинг олдинги авлодларимиз ушбу гапларни эшитганида эди улар бизга ишонмаган бўларди. Биз ҳам бунга ишонишни истамаймиз” – Путиннинг ушбу сўзлари унинг рус халқи олдидаги жавобгарлигидан ҳиссидан дарак беради: ўтганлар, бизнинг ўзимиз ва келажак авлодлар олдидаги. Ахир бунга қандай чидаш мумкин – русларнинг бир қисмидан бошқа русларга қарши фойдаланишса? Рус ерларининг бир қисмидан қолган қисмига нисбатан хавф туғдириш учун фойдаланилса? Ҳеч бир халқ бунга чидаб тура олмайди. Руслар айниқса, улар ўз ерларини, ўз миллатини жамлаш, уларни чет эллик босқинчилардан ҳимоя қилиш учун қанча куч сарфлашган.
Россия ҳеч қачон Украинани атлантизация қилишни тан олмайди – ва Путин буни яна бир маротаба тасдиқлади. Биз Ғарбдан Шарққа кенгайиш режасидан воз кечишни талаб қиламиз. Ғарб билан Украина учун кураш олиб бориш мақсадида Путин саккиз йил давомида давлат тўнтарилишидан сўнг Украинадан ажралиб чиққан республикаларни тан олмай келаётган эди. Ўтган вақт давомида Киев ўз йўналишини ўзгартиришига, ички реформалар амалга оширишига ва Россияга қарши давлатга айланиб қолмаслигига умид қилган эдик. Лекин бу умидлар пуч бўлиб чиқди, лекин Москва барибир уринишда давом этди. У Ғарбдан Россиянинг Украинадаги манфаатларини тан олишни, ундан бизга қарши фойдаланишни бас қилишни талаб қилди.
Ўтган йиллар давомида Донбасс муаллақ ҳолда яшади – у Россия алрни сотишидан қўрқмас фақат оғир иқтисодий шароитда яшаб келди. Россия уларга ёрдам берди, лекин бу ҳаёт эмас яшаш учун кураш эди.
Республикаларни расман тан олиш Донбассда нормал ҳаётга қайтиш имконини беради – унинг иқтисодининг Россияга боғлиқлиги тикланади. Улар учун Украина томонидан бошқа ҳеч қандай хавф йўқ. Россия билан имзоланган дўстлик ва ҳамкорлик шартномаси – Украинанинг ҳар қандай иғволарини ўзига қарши қаратади. Шундай бўлса-да Путин ҳар эҳтимолга қарши огоҳлантириб қўйди:
“Киевда ҳукуматни эгаллаб олганлардан биз жанговар ҳаракатларни дарҳол тўхтатишни сўраймиз. Қон тўкиш давом эттирилса – бу тўлиқ Украинани бошқариб келаётган режим жавобгарлигида бўлади”.
Украинанинг қолган қисми билан нима қилиш керак? Киевга Донбасс 2015 йилдаёқ керак эмас эди. Порошенко уни Россияга беришга тайёр эди. Эҳтимол ушбу республикаларни тан олиш Киев учун катта совға бўлгандир? Ҳозир у ерда – энди биз озод бўлдик, бизни НАТОга қабул қилишлари мумкин, деган фикрлар ҳам эшитилмоқда.
Йўқ қабул қилишмайди, чунки Россия Украинанинг мустақил давлатлини шубҳа остига қўйди. “Украинада мустаҳкам давлат қуришга муваффақ бўлмади” деди Путин ва бир вақтнинг ўзида Ғарбга ушбу давлатни шимолий альянсга қўшиш режасидан воз кечишни талаб қилишда давом этмоқда. Украина НАТОга қабул қилиниши мумкин эмас – бу Россия учун ҳал қилинган масала.
Чунки Украина – бу Россия, майли ҳозир Ғарб таъсири остидаги мустақил давлат бўлса ҳам. Рус ерлари ҳеч қачон Россияга таҳдид солиш учун Ғарб палцдармига айланмайди. Ушбу оддий ғояни Ғарб инкор эта олмайди. Бизнинг огоҳлантиришларимизни инобатга олмасликлари мумкин, албатта, лекин ҳатто англо-сакс давлатлар ҳам бундай қилишга журъат эта олишмайди.
Ҳозир Ғарб, албатта, янги республикаларни тан олишга кескин салбий муносабат билдиради, лекин жиддий санкциялар бўлмайди, лекин “рус босқини” борасида янги васваса бошланади. Ҳизир Донецк ва Луганск вилоятларининг катта қисми Украина назорати остида бўлиб турибди, лекин энди ДХР ва ЛХРда қўшин жойлаштириш ёки уларга ўз ҳудудини қайтариш учун ёрдам беришга Москвага ким тўсқинлик қила олади?
Чегаранинг иккала томонидан турган рус миллати ҳаёти учун жавобгарликдан бошқа - ҳеч ким ва ҳеч нарса. Давлат инстинкти – бу Путинга ва русларга хос, лекин бугунги Украина элитасига эмас.
Ўз халқига муҳаббат, ўз авлодлари ва тарихига бўлган ҳурмат – русларга хос туйғудир, лекин Киевдаги муваққат ҳукуматга эмас.
Ўз қардошлар қонини тўкиш, икки давлат уруши кўринишида бўлса ҳам фуқаро уруши ҳақидаги фикрларни қувиш истагидан бошқа нарса эмас.
Шу сабабдан ҳам Россия алданган, лекин айбсиз қардошлар қонини тўкмайди, лекин Украинада аксил-Россия давлати қурмоқчи бўлаётганларни ҳам тинч қўймайди. Нафақат Киевда, балким бошқа Ғарб пойтахтларида ҳам. Донецк ва Луганск ўз уйига қайтди – навбатда - қолган Украина. Бу бўлажак тарих, лекин тарих кўз ўнгимизда содир бўлмоқда.