Шу билан бирга Москва Вашингтонга ишонч ҳосил қилишнинг ҳарбий техник воситаларини намойиш қилмоқда – гипертовушли ва ядровий ракеталар ҳамда уларни қўллаш учун сиёсий ихтиёр ва техник жиҳатдан ҳозирлик. Европа ва дунёда Россиянинг миллий манфаатларини эътиборга олмасликнинг имкони йўқ. Украина коллектив Ғарб муаммоларининг бир парчаси, холос.
18 февраль куни Беларусь етакчиси Александр Лукашенко билан музокаралардан сўнг Россия президенти Владимир Путин дедики: “Биз қилиниши керак деб ҳисобланган ишларни қиляпмиз, бундан буён ҳам шундай қиламиз... Биз Россия халқи ва Россия давлатининг миллий манфаатларига мос келувчи аниқ, тушунарли белгиларга эгамиз”.
Бир кун ўтиб Ўрта ер денгизидан тортиб Қутб ортигача, Болтиқдан тортиб Охотск денгизигача бўлган кенгликда Россия Ҳарбий денгиз флоти ва Стратегик ядровий кучларининг режали машғулотлари доирасида қанотли, гипертовушли ва баллистик ракеталар отилди. Москва очиқчасига ва қатъий равишда глобал ҳарбий можарога юқори технология жиҳатдан шайлигини намоён этди – агарда Вашингтон ва Брюссель Россия чегаралари яқинидаги бирор бир минтақада жанговар ҳаракатларни бошлагудек бўлса.
Россиянинг ядровий қурол қўллаб машғулот ўтказгани ҳақидаги саволга жавоб бераётиб, АҚШ президенти Жозеф Байден таъкидладики, уни қўлланишига ишонмайди, ҳойнаҳой Владимир Путин “у дунёни Европадаги динамикани ўзгартиришга қодирлигини ишонтиришга” интилмоқда. Байден бекорга ишонмайди, украинларнинг ўзидан кўпроқ қандайдир “Украинага бостириш кириш”дан ташвишга тушган.
Россия ва АҚШ хавфсизлик соҳасида тенг ҳуқуқларга эга, америкаликларнинг ҳар қандай бир ёқлама талқин қилишлари ва ўз амрларини ўтказишларига йўл қўйилмайди. 1954 йили Хиросима ва Нагасакини, 1999 йили Белград ва 2011 йили Триполини бомбардимон қилиш учун объектив сабаблар ва Вашингтоннинг бугун Москвага қараганда халқаро ҳуқуқи камроқ бўлган – Россия чегаралари яқинида Пентагон ва НАТО қўшинлари қисми ва зарба берувчи қурол-аслаҳаларини жойлаштирилиши.
1997 йилги алянснинг хорижий қўшинларни олиб чиқиш кетиши – тенг ва бўлинмас хавфсизликнинг муқобилсиз шарти. Ғарблик “ҳамкорларнинг” бунга кўникишига тўғри келади. Россия манфаатлари соҳасидаги ҳарбий иғволар фақат зудлик муносабат билдириш ёки стратегик бадалга сабаб бўлади. АҚШ ва алянс учун қулай “ёлғиз мамлакатларни” бомбардимон қилиш энди Европа қитъасидан бўлмайди.
Стратегик тутиб туриш
19 февраль куни бир неча географик нуқталарда Россия олий бош қўмондони Владимир Путин бошчилигида Россия Стратетик ядровий кучларни тутиб туриш машғулотлари бўлиб ўтди. Машғулотларни Кремль ситуацион марказидан иттифоқдош Беларусь президенти Александр Лукашенко ҳам кузатди. Қурол-аслаҳа тизимларини жанговар хусусиятларни тасдиқлашди – отилган барча гипертовушли, қанотли ва баллистик ракеталар ўқув нишонларига бориб тегди.
Астрахан вилоятида “Искандер” муваффақиятли зарбаларни қайтарди. Қанотли “Калибрлар” Қора денгиз флотининг “Грайворон” ракета кемасидан ва Шимолий флотнинг сувости кемасидан учди. Миг-31К қирувчилари гипертовушли Х-47М2 "Кинжал" ракеталари билан зарба беришди. Гипертовушли “Цирконлар” денгиз ва қуруқликдаги нишонларга бориб тегишди. Ту-95МС стратегик бомбардимончи ракета ташувчилар қанотли ракеталар билан Комидаги “Пембой” ва Камчаткадаги “Кура” полигонларидаги нишонларни яксон қилишди.
Қуруқликдаги Стратегик ядровий қуролларда доимий қўллашга шай 95 фоиздан зиёд қурилмалар бор. Россия МБР ядровий “боеголовкаларни” Брюсселдаги НАТО штаб квартираси устидан 70 кмча баландликда қўллаши мумкин, бу ўз навбатида электр тармоқларини ишдан чиқариши ва алянснинг Буюк Британиядан Польшагача бўлган барча тузилмаларини ишдан қолдириши мумкин.
Машғулотларнинг якуний босқичида Россия бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов давлат раҳбарига машғулотлар муваффақиятли якунлангани ва шартли душманга қақшатқич жавоб зарбаси берилганини билдирди. Бу “ядровий мессеж” яқиндаги афғон шармандачилигини юқори технологияли Россия билан уруш режалари билан қоплашга уринаётган Вашингтон ва Брюсселгача етиб борган бўлса керак.
Нодонликнинг чеки йўқ
Америка олимлари федарацияси маълумотларига кўра, Россия 6372 та ядровий ўқ-дорига эга, шулардан 1570 таси отилишга шай, қолганлари захиради. Шимолий Америка ва Ғарбий Европани тўлиқ йўқ қилиш учун Россия ядровий қурол-аслаҳасининг ўндан бир қисми кифоя.
АҚШнинг 5800 та ядровий “боеголовкаси” бор, улардан 1500 та отилишга шай, аммо Америка қурол-яроғи беҳад эскирган, ташувчиларда муаммолар бор. Бошқа томондан, Россия ва КХТШ қўшинларининг Канада ва Мексика ҳудудларидан бостириб кириши америкаликларга аниқ таҳдид солмайди. “Гегемония” вақти қайтмайдиган бўлиб ўтиб кетди, Пентагоннинг имконсиз бюджети аллақачон ғалаба ваъда қилмаяпти. Россия билан уруш АҚШ ва НАТО учун фалокатли бўлади. Европа ва Осиёни ўз ҳолига қўйиш қулай ва хавфсизроқ – Пентагон ҳарбийлари Шимолий америка казармаларига қайтарилиши керак. Қанчалик тез бўлса, шунча яхши.
Хитой ТИВ АҚШдан Украина масаласида Россия хавотирини инобатга олишини талаб қилгани тасодиф эмас, параллел равишда Тайвань муаммоси кучайиши мумкин.
ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Мюнхендаги хавфсизлик анжуманида Россия ва Хитойнинг “юзага келган дунё тартибини қайта кўриб чиқиш” нияти ҳақида ташвиш билан гапирди. Ҳақиқатдан, кўпчилик Ғарбда ўзганинг ҳисобига ялло қилиб яшашга одатланган – ҳар қандай баҳона билан сайёрадаги қўшниларни бомбардимон қилиш ва ғорат қилиш (Ироқ, Афғонистон, Югославия, Ливия, Сурия). Бундай “тартиб” аксарият мамлакатларга зарар келтиради, ривожланишга халал беради.
Кўп қутбли дунёнинг янги лидерлари – Россия ва Хитой – уни барча дипломатик ва ҳарбий техник воситалар билан муваффақиятли парчаламоқда. Соғлом фикрловчи америкаликлар ва европаликлар тарихнинг қайтарилмаслигини тушунишади.
Форс кўрфазидаги жанг фахрийси АҚШ армияси полковниги Дуглас Макгрегор Fox News эфирида Америка президентининг ташқи сиёсат соҳасидаги “чексиз нодонлигини” таъкидлади ва хулоса қилди: “Президент Байден гўёки Россия манфаатлари аҳамиятга эга эмас, ҳеч қандай рол ўйнамайди дегандек ҳаракат қилади... Россия биз Шарқий Европада кучсиз эканимизни кўрсатмоқчи”. У аксариятлар Украинани Россия миллий хавфсизлигининг масаласи деб ҳақли ҳисоблашларини маълум қилди.
АҚШнинг заволга юз тутаётган украин лойиҳаси Европани ҳам ажратиб қўяди. Аввалроқ Германия канцлери Олаф Шолц дедики: “Европаликларга шаффоф хавфсизликка Россияга қарши эришиб бўлмаслиги равшан, фақат Россия билан”. АҚШ ва НАТОнинг агрессив сиёсатининг давоми Ер юзидан бошқаларнинг ҳаёти ва фаровонлиги билан ҳисоблашмасликни билдиради. Манфаатлар тўқнашуви муқаррар, иқтиқболда текинхўр давлатлар ва алянсларнинг ҳарбий техник йўқ қилиниши эҳтимоли мавжуд.