Ҳисор давлат қўриқхонасида қор қоплони тасвирга олинди - видео

Қор қоплони бугунги кунда ноёб тур ҳисобланиб, халқаро Қизил китобга киритилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Қашқадарё вилоятидаги Ҳисор давлат қўриқхонасида фотоқопқон қор қоплонини тасвирга олди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар бермоқда.
Қор қоплони бугунги кунда ноёб тур ҳисобланиб, халқаро Қизил китобга киритилган. Мушуксимонлар оиласига мансуб бўлган бу ноёб жониворни мамлакатда муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳисор давлат қўриқхонаси қор қоплонининг доимий яшаш жойларидан бири. Қўриқхонага ўрнатилган фотоқопқон табиатнинг ана шу ноёб жониворининг яна биттасини камера объектига муҳрлаган.
Аввалроқ Қуралай сойига қўйилган камерага 2 бош қор қоплони тушган эди.
Йўқ бўлиб кетиш арафасида турган қор қоплони видеога олинди