“Спутник Лайт” вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинди

“Спутник Лайт” билан тўлиқ эмланиш учун вакцинанинг бир дозасини олиш кифоя қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Ўзбекистонга “Спутник Лайт” вакцинасининг яна 135 875 дозаси келтирилди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Таъкидланишича, мамлакатда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 53 715 423 дозани ташкил қилмоқда. Шулардан 343 375 дозаси “Спутник Лайт” вакцинаси.
Ҳозирга келиб 44,9 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилган. 19 февраль ҳолатига кўра, эмланиши керак бўлган аҳолининг 91,4 фоизи вакцинанинг биринчи дозасини олиб бўлган, 71,3 фоизи эса коронавирусга қарши тўлиқ эмланиб бўлган.
The Lancet “Спутник Лайт”нинг юқори самарадорлиги ҳақида мақола чоп қилди
Таъкидлаш жоизки, “Спутник Лайт” билан тўлиқ эмланиш учун вакцинанинг бир дозасини олиш кифоя қилади. Шунингдек, ундан қўшимча (бустер) доза сифатида фойдаланиш мумкин.