Пекин-2022: қишки Олимпия ўйинларининг ёпилиш маросими

Пекин шаҳрида XXIV қишки Олимпия ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Мусобақалар 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтди.
Sputnik
Норвегия 16 та олтин, 8 та кумуш, 13 та бронза (жами 37 та медаль) медали билан мутлақ ғолиб бўлди.
Россия жамоаси 6 та олтин, 12 та кумуш ва 14 та бронза билан 9-поғонани банд этди. Россиялик спортчилар медаллар сони бўйича эса жамоалар орасида иккинчи бўлишди. Улар Олимпиадада жами 32 та медалга эга чиқишди.
Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган ягона спортчи Комилжон Тўхтаев гигант слалом йўналишида 29-ўринни эгаллади, слалом йўналишида эса марра чизиғига яқин жойлашган дарвозадан ўтишда хатога йўл қўйгани сабаб мусобақадан четлаштирилди.
Олимпиада байроғи 2026 йилги мусобақаларга мезбонлик қилувчи Италиянинг Милан ва Кортина-д'Ампеццо шаҳарларига топширилди.