ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Чилонзор туман судида Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқовга нисбатан суд жараёни якунланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар берди.
Суд қарорига кўра, Абдухолиқов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-8-моддаси (давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 4-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди. Унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида (8,1 млн сўм) жарима жазоси тайинланди.
Таъкидланишича, у бу қарор устидан белгиланган тартиб ва муддатда апелляция шикояти ёки протест бериш мумкин.