Луганскда Украина ҳарбийлари ҳужуми оқибатида икки киши қурбон бўлди

Таъкидланишича, Украина Қуролли кучлари Пионерское қишлоғидаги ЛХР Халқ милицияси позициясига ҳужум қилишга уринишган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикасида (ЛХР) украин ҳарбийларининг яқинидаги ҳужуми оқибатида икки нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЛХР халқ милицияси хабар бермоқда.
Хабар берилишича, якшанба куни эрталаб украин қуролли гуруҳлари артиллерия кўмагида жанг қилиб Северский Донец дарёсидан кечиб ўтган ва Пионерское қишлоғидаги Халқ милицияси позицияга ҳужум қилишга уринган. Уларнинг ҳужуми қайтарилган.

“Афсуски, Киев жангариларининг тажовузлари оқибатида икки нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, бешта турар жой вайрон бўлди”, - дейилган хабарда.

РИА Новостининг хабар беришича, Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин ЛХРда Украина қуролли кучлари ҳужуми туфайли икки тинч аҳолининг ўлими юзасидан жиноий қўзғатишни топширган.
Сўнгги кунларда Донбассдаги вазият жиддий таранглашди. Киев илгари келишилган барча келишувларни эътиборга олмасдан, ўз армиясининг катта қисмини ДХР ва ЛХР билан туташув чизиқларида тўпламоқда. Мунтазам равишда кўнгиллиларни, жумладан, тақиқланган қуроллар билан ўққа тутмоқда. Украина томонидан бостириб кириш таҳдиди бўлгани сабаб Донбассдан аёллар, болалар ва кексаларни Россиянинг Ростов вилоятига эвакуация қилиш бошланди. Бундан ташқари, у ерда умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилинди.
Донбассдаги кескинликни Украинани қурол-яроғлар билан таъминлаб, у ерга ҳарбий инструкторларини юбораётган АҚШ ва НАТОнинг бошқа мамлакатлари оширишмоқда. Москва бир неча марта қурол-яроғ етказиб беришни бас қилишга чақирган, чунки бу Киевни турли қалтис ҳарбий хатти-ҳаракатларни бошлашига сабаб бўлиши мумкин.

Мавзуга оид:

Донбассдан Россияга 10 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди
Портлашлар, отишмалар ва эвакуация: Донецк ва Луганскда кечаси нималар содир бўлди
Украина ҳарбийлари Луганскни ўққа тутишни кучайтирди