Россия президенти Владимир Путин ядровий учлик кучлари иштирокидаги машғулотларни бошлади, деб маълум қилди РИА Новости агентлигига президент матбуот котиби Дмитрий Песков.
Россия раҳбари беларуслик ҳамкасби Александр Лукашенко билан биргаликда вазият марказидан баллистик ракеталарнинг учирилишини кузатмоқда.
Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, бу маневрлар режа асосида амалга оширилмоқда. Уларда Ҳаво-космик кучлар, Жанубий ҳарбий округ, стратегик ракета қўшинлари, Шимолий ва Қора денгиз флотлари куч ва воситалари иштирок этмоқда.
Стратегик қўшинларининг машғулотлари аввалроқ ҳарбий қўмондонлик ва назорат органлари, жанговар экипажлар, ҳарбий кемалар экипажлари ва стратегик ракета ташувчиларнинг белгиланган вазифаларни бажаришга тайёрлигини, шунингдек, стратегик ядровий ва ядровий бўлмаган қуролларнинг ишончлилигини синаш учун режалаштирилганди.
Айни пайтда Россияда қўшинлар ва кучларни тезкор тайёрлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар давом этмоқда. Уларда деярли барча ҳарбий округлар, флот ва ҳаво-десант кучлари қатнашмоқда. Бундан ташқари, Беларус ҳудудида Россия-Беларус “Иттифоқчилар қатъияти-2022” қўшма машқлари ўтказилмоқда.