Муз маликалари, севишганлар куни ва катта медуза - ҳафта суратларда

Шу ҳафта 12-18 феврал кунлари давомида жаҳоннинг етакчи халқаро фото-агентликлар ва ОАВлар томонидан тасвирга олинган энг қизиқарли суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Sputnik
1 / 19

Нью-йорк мода ҳафталигида The Blonds дизайнерлик дуэтининг намойиши.

2 / 19

Испания шимоли-ғарбидаги Оуренсе провинцияси, Линдосо станцияси сув омборидан сув сатҳининг пастлиги сабабли пайдо бўлган собиқ Аcередо қишлоғининг сув остида қолган харобалари пайдо бўлди.

3 / 19

Россиялик спортчи Камила Валиева Пекинда бўлиб ўтаётган Қишки Олимпия ўйинларида фигурали учиш бўйича қисқа дастур баҳсларида иштирок этмоқда.

4 / 19

Франция, фермерлар уюшмалари FDSEA 72 ва Jeunes Agriculteurs томонидан ўз маҳсулотлари нархидаги келишмовчиликлар туфайли чақирилган намойишда.

5 / 19

Бразилиянинг Петрополис шаҳрида сув тошқини юз берди.

6 / 19

Ницца карнавалининг очилиш маросимида ижрочи рақсга тушмоқда.

7 / 19

Болалар Кобулда гуманитар ёрдам тарқатилишини томоша қилмоқда.

8 / 19

Одамлар Севишганлар кунида Бангкокдаги Тримурти ҳинду ибодатхонасида ибодат қилишмоқда.

9 / 19

Оттавадаги Канада парламенти биноси олдида коронавирус чекловларига қарши намойишчилар.

10 / 19

Нью-йоркдаги Christian Cowan кўргазмасида модель.

11 / 19

Пхеняндаги Чонгчун кўчасидаги сузиш гимназиясида Шимолий Кореянинг марҳум етакчиси Ким Чен Ир таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш учун синхрон сузиш бўйича намойиш тадбири.

12 / 19

Пекиндаги боғда Ой Янги йилини нишонлашнинг тугашини билдирувчи Чироқлар фестивали.

13 / 19

Фаластинлик бола Ғарбий Соҳилдаги Бани Наим қишлоғидаги хусусий паррандачилик фермасида товуқлар ёнидан велосипедда ўтмоқда.

14 / 19

Чилининг Антофагаста шаҳрида венесуэлалик муҳожирлар томонидан ўлдирилган ҳайдовчининг дафн маросими.

15 / 19

Реюнион ороли қирғоғида қолиб кетган Маврикия Треста Стар нефт танкери.

16 / 19

Россиялик фигурали учувчи Анна Шербакова Пекин Олимпиадаси чемпиони бўлди.

17 / 19

Кобул, 14 феврал Севишганлар кунида сотувчи юрак шаклидаги шарларни ушлаб турибди.

18 / 19

Ғаввос Ливан шимолидаги Батроун шаҳри қирғоқлари яқинида катта медуза ёнида сузмоқда

19 / 19

Венеция карнавалининг иштирокчилари. La Fenice театри.