COVID-19: Ўзбекистонда 5 январдан буён энг паст кўрсаткич қайд этилди

Сутка давомида 191 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 235 063 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 191 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 235 063 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари: Андижон вилоятида (6), Бухоро вилоятида (7), Жиззах вилоятида (6), Қашқадарё вилоятида (2), Навоий вилоятида (5), Наманган вилоятида (7), Самарқанд вилоятида (19), Сирдарё вилоятида (7), Сурхондарё вилоятида (8), Фарғона вилоятида (7), Хоразм вилоятида (10), Тошкент вилоятида (23), Тошкент шаҳрида (84) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
42 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 224 458 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди.

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 1 617 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 419,0 миллиондан ошди, 5,8 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (78,3 млн), Ҳиндистонда (42,7 млн), Бразилияда (27,9 млн).