ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ташқи сиёсат кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раислигида ўтган тадбирда Кенгашнинг жорий йилдаги фаолияти якунлари ва келгуси давр учун устувор вазифалар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи сиёсий фаолиятининг янги концепцияси лойиҳаси билдирилган фикр ва таклифларни инобатга олган ҳолда муҳокама қилинди.