ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Тожикистон делегацияси Тошкентга амалий ташриф билан келди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон республика Меҳнат, миграция ва бандлик вазирлиги матбуот хизматига асосан хабар қилди.
Тожикистон делегациясига бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Абдулғаффор Раҳмонзода бошчилик қилди.
Музокаралар натижасида томонлар 4та ҳужжат имзолади.
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Тожикистон Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги миграция хизмати ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандум ва декларация имзоланди.
Меҳнат муносабатларини рақамлаштириш ва касб-ҳунар таълими соҳасида лойиҳаларни бошқаришда ҳамкорлик қилиш декларациясини амалга ошириш режаси бўйича ҳам келишувларга эришилди.
Қайд этилишича, мазкур мажбуриятларнинг амалга оширилиши қўшни республикаларнинг меҳнат ва бандлик соҳасидаги икки томонлама муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Битимлар меҳнат бозорини ўрганиш, кадрлар тайёрлаш ва юқори талабга эга бўлган мутахассисларни ўқитиш соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш имконини беради.