Россия Ҳарбий денгиз флоти(ҲДФ)нинг Каспий флотилияси жанговар кемаларининг ҳарбий ўқув-машғулотлар ўтказиши – бу геосиёсий ҳодисадир.
Каспий флотилияси турли хил кучлардан иборат бўлиб, 17 февраль куни 20та жанговар кемадан иборат таркибда денгизга чиқди. Қўмондонлик пункти орқали берилган топшириққа кўра, экипажлар миналарни зарарсизлантириш, диверсияларга қарши фаолият, кемаларни ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилиш, ракета ва артиллериядан ўт очиш машқларини бажаришди.
"Дагестан", "Град Свияжск", "Углич", "Великий Устюг", "Махачкала", "Астрахань", "Ступинец" каби ракетали кемалар ҳамда кичик артиллерия кемалари ва тральўиклар ҳаракатлари Россия ҲДФнинг Жаҳон океанидаг кенг кўламли ўқув-машқларига интеграция қилинган бўлиб, ўқув машқларда жами 140дан ортиқ жанговар кемалар, 60 та учиш аппаратлари, 1000та ҳарбий техника, 10 минг нафар денгизчилар иштирок этди. Машғулотларнинг стратегик мақсади– Россия Федерациясига қарши денгиз ва океанлар ҳудудидан уюштирилаётган ҳарбий таҳдидларга қарши туришдир ҳамда Россия ҲДФ ва Ҳаво-космик кучлари ҳаракатлари мувофиқлигини машқ қилишдир.
Каспий флотилияси – Жанубий ҳарбий округнинг денгиз компонентаси бўлиб, Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё ҳудудида барқарорлик кафолатидир. Ҳарбий-денгиз флоти таркибига бир неча кема бригада ва дивизионлари ҳамда қирғоқ қўшинлари киради. Каспий денгизи флоти қуроллари 2600 км масофада жойлашган Қора ва Ўрта-ер денгизи акваториясига - Греция, Болгария, Руминия, Польша, Литва, Латвия, Эстония ва Украина ҳудудларидаги нишонларга зарба бериши мумкин. Бундай вазиятда АҚШ ва НАТОнинг Россия қўшинларини Польша ва Украина чегараларидан “узоқроқ жойга” жўнатиш истаги маъносиз кўринади. Американинг F-35, F-15, B-52 – самолётларини Европага кўчириш “ҳамкорлар” учун жуда хавфли бўлиши мумкин. Чунки эҳтимолий уруш содир бўлганда Россия биринчи навбатда Вашингтон ва Брюсселдаги қарор қабул қилиш марказларини йўқ қилади. Россия бу ишни юқори технологияли қурол ёрдамида қаттиққўллиқ ва кафотлатли амалга ошириши мумкин.
Стратегия ва тактика
Каспий флоти томонидан “Калибр” ракеталарининг биринчи жанговар қўлланилиши 2015 йилда бўлиб ўтган эди. Ўшанда бирданига отилган 26та қанотли ракеталар зарбаси билан Сурия ҳудудида жойлашган жиҳодчилар позициялари йўқ қилиб ташланган эди. Ўша вақтлардан буён Россия ҲДФ тактикаси ва ракета технологиялари олдинга бир неча қадам қўйди, Каспий флотилияси кемалари Волга ва Дон дарёлари бўйлаб Азов ва Қора денгиз ҲДФлари билан флотлараро ҳаракатланиш тактикасини ўзлаштириб олди. Бундай тактика Каспий ҲДФнинг Европа ҳарбий ҳаракатлар майдонига таъсирини кучайтиради.
Каспий ва Қора денгиз флоти кемалари ушбу йил давомида ўтказилган қўшма ўқув машқларида Ҳаво мудофаа кучлари, авиация ва Жанубий округнинг умумий қўшинлари билан биргаликда ягона тактик вазифани – Ўрта-ер денгизи ҳудудига “куч намойиш” қилишди. “Ҳамкорлар” “Россияни тўхтатиб туриш”га шунчалик берилиб кетишди-ки, улар Ўрта-ер денгизига учта авиаташувчи гуруҳни олиб келишди: Америка гуруҳига USS Harry Truman, Франция гуруҳига– Charles de Gaulle ва Италия гуруҳига – енгил авиаташувчи Cavour 550 бошчилик қилмоқда.
АҚШ 6-флотини кучайтириш мақсадида унга яна тўртта ракета ташувчи эсминецлар қўшишди. Шундай қилиб уларнинг жами сони 8тага етди. Уларга шунингдек 154-та қанотли ракеталар ташишга мослаштирилган “Оҳайо” сув ости атом кемаси ҳам қўшилди.
Лекин НАТОнинг “томогавк” ракеталари билан қуролланган ушбу “тўдаси” Россия ҳарбий ўқув машқлари режасини бузгани йўқ. Ўрта-ер денгизида Россиянинг иккита ракета ташувчи крейсери – "Варяг" ва "Маршал Устинов" ҳаракат қилмоқда. Учинчиси - "Москва" ҳам етиб келмоқда. Россиянинг "Атлант" лойиҳасига мансуб кемаларини бекорга "авиаташувчилар қотили" дейишмайди. Уларнинг ҳар бири бортида 16 тадан "Вулкан" ракеталари билан жиҳозланган. Ушбу ракеталар 1000 км масофага 2,5 Мах тезликда етиб бориши мумкин. Улар оддий ёки ядровий каллаклар билан жиҳозланиши мумкин.
Пентагон Россия томонидан Ўрта-ер денгизи устида унинг самолётлари “тутиб олиниши”га арз қилди. Ўқув машқларнинг тактик фонини мураккаблаштириш мақсадида Россия Мудофаа вазирлиги Суриядаги Хмеймим авиабазасига “кинжал” (зарба бериш масофаси - 2000 км, тезлиги - 12 Мах) гипертовушли ракеталар билан жиҳозланган МиГ-31К оғир қирувчиларни ҳамда энг янги Х-32 ракеталари (узоқлик 1000км, тезлик 4,4 Мах) билан жиҳозланган Ту-22М3 бомбардимончи самолётларини жўнатди. Уларнинг вазифаси рақиб авиаташувчиларини йўқ қилишдир. Мутахассислар фикрига кўра, ҳар би “демократия жон сақлаш кемаси”ни йўқ қилиш учун 5 дақиқа етарли бўлади.
Каспий флотининг Ўрта-ер денгизида кўринмай турсада, “зарбаси” етади. Бу ҳам “ҳамкорлар”ни тинчликка “мажбурлашда” ўзига яраша муҳим роль уйнайди. Айтиш жоизки АҚШ ва НАТО ўзларининг Шарқий Европадаги яққол провокацион ҳаракатларини можарони кучайтириш деб ҳисоблашмайди. Демак Россия ҲДФ ва ҲКК учун олдинда ҳам кўп ишлар турибди.
“Ҳамкорлар” кўп қиррали дунёга тайёр эмас ва Россия билан геосиёсий қарама-қаршиликда олдиндан мағлубиятга маҳкум этилган. Буни афғон толиблари ҳам тасдиқлаши мумкин. Британия Мудофаа вазири ўринбосари яқинда Россия билан ўткир рақобатнинг янги босқичи бошланганини маълум қилди. Унинг айтишича ушбу кураш “бир авлод ёки ундан узоқ вақт” давом этиши мумкин. Британиянинг Al-Quds нашри ёзишига кўра, Ғарбнинг Россияга нисбатан ўтказаётган сиёсати аллақачон муваффақиятсизликка учраган.
“Айни дамда Россия, Европада янги ҳарбий реаллик яратиб, НАТОни оғир вазиятга қўймоқда. Ҳозирча буни Украинада кузатиш мумкин, кейинроқ бу Руминия, Болгария ва Польшада кузатилиши мумкин". Швециянинг Svenska Dagbladet ёзишича: "Путин Украинага ҳужум қилмайди, лекин барибир ғолиб бўлади". Нима ҳам дердик, ташқаридан яхшироқ кўринса керак.
Россия ҲДФнинг Қора ва Ўрта-ер денгизидаги кучли ҳарбий гуруҳлари, Беларусда замонавий ҳаво мудофаа тизимларини жойлаштириш, стратегик нуқталардаги кенг кўламли ўқув-машқлари – АҚШ ва НАТО учун Россия таъсири остидаги ҳудудларда ҳар қандай провокацион ҳаракатлар нақадар хавфли бўлиши мумкинлигин кўрсатди. НАТОнинг Шарққа кенгайиши тўғрисида гапирмаса ҳам бўлади. Вашингтоннинг Москва билан муносабатлардаги стратегик хатолари АҚШ ва унинг Европадаги вассалари учун ўта ҳалокатли бўлиши мумкин.
* Террорчилик ҳаракатлари учун БМТ томонидан таъқиқланган Толибон ҳаракати аъзолари
Ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленконинг Telegram-каналига обуна бўлинг.