Камила Валиева иши: CAS қарорни эълон қилди

Спорт арбитраж суди (CAS) Камила Валиева иши бўйича қарорнинг асословчи қисмини эълон қилди.
Sputnik
Спорт арбитраж суди (CAS) Камила Валиева иши бўйича қарорнинг асословчи қисмини эълон қилди.
Ҳужжатга кўра, спортчи бир неча бор допинг-тестдан ўтган ва барчасида ҳеч қандай тақиқланган моддалар аниқланмаган. Валиев топширган таҳлилларида аниқланган триметазидин миқдори битта таблеткага тенг.
Унинг онаси ва адвокатининг сўзларига кўра, Валиева тақиқланган моддани қасддан қабул қилмаган. Тақиқланган модда унинг организмига маиший йўл билан кирган бўлиши мумкин: унинг бобоси юрак операциясидан сўнг триметазидинни қабул қилган.
Валиеванинг бобоси уни мунтазам равишда машғулотларга олиб бориб келган, триметазидин эса унинг автомобилида бўлган.
Камила Валиева вакиллари декабрда допинг тест учун олинган “Б намуна”ни очишни талаб қилади. Антидопинг лабораторияси хатога йўл қўйган бўлиши мумкин, дейилган CAS қарорида.
Биринчи босқичда пешқадамлик қилган Валиева 4-ўринни эгаллади.
Халқаро допинг-тест агентлиги (ITA) аввалроқ Пекин Олимпиадасининг жамоавий баҳсларида чемпион бўлган Валиевада 2021 йил 25 декабр куниолинган допинг-тести ижобий чиққани, унда триметазидин моддаси аниқлангани ҳақида хабар берганди.
Тест натижасини 8 феврал куни Стокголмдаги антидопинг лабораторияси эълон қилди.
Россия антидопинг агентлиги (РУСАДА) Валиевага вақтинчалик мусобақадан четлатди, 9 феврал куни апелляциясидан сўнг нисбатан вақтинчалик четлаштириш бекор қилинди. Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ), Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ва Халқаро конкида учиш иттифоқи (ISU) Спорт арбитраж судига протест билдиришди.
CAS ХОҚ, ISU ва WADA апелляциялари рад этилганини эълон қилди ва Валиевага Олимпиадада қатнашишига рухсат беришга қарор қилди. CAS ўз қарорини қабул қилишда спортчининг ижобий допинг тести тўғрисида кеч хабар бергани, Валиеванинг 16 ёшга тўлмагани учун "ҳимоядаги шахс" мақомини ҳисобга олганини маълум қилди.
CAS қарорида таъкидланишича, Валиевага допинг-тест ижобий чиққани учун интизомий жазо чоралари қўлланилади, аммо бу ҳолатда конкида учувчини Ўйинларнинг яккалик баҳсларга қўймаслик унга тузатиб бўлмас зарар етказиши мумкин. Шунингдек, CAS комиссия россиялик аёл иши бўйича Олимпия ўйинларида жамоавий турнир билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқмаганини билдирди.