Азиз Абдуҳакимов ва Адҳам Икромов янги вазирликлар раҳбарлигига тайинланди

Азиз Абдуҳакимов ва Адҳам Икромов янги вазирликлар раҳбарлигига тайинланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Президентнинг тегишли фармонлари билан Абдухакимов Азиз Абдукахарович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири лавозимига, Икрамов Адхам Илхамович спортни ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди, деб хабар қилди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Бундан илгарироқ ушбу икки номзод Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.