ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат 16 та терма жамоа 4 та гуруҳга сараланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон футбол ассоциацияси.
Ўзбекистон миллий жамоаси Эрон, Қатар ва Туркманистон билан А гуруҳидан ўрин олди.
U-23 Осиё кубогига қуръа ташланди
© Ўзбекистон футбол ассоциацияси
Ўзбекистон вакиллари 1 июнь куни Осиё кубогининг расмий очилиш ўйинида Туркманистон жамоасига қарши майдонга тушишади. Мусобақа 2022 йил 1-19 июнь кунлари Ўзбекистон стадионларида бўлиб ўтади.
“А” гуруҳи тақвими
© Фото: Ўзбекистон футбол ассоциацияси
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2018 йилда Хитойда бўлиб ўтган мусобақада Осиё чемпиони бўлган эди. 2020 йилда эса тўртинчи ўрин билан кифояланишган. Бу йил Жанубий Корея ёшлар жамоаси чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Чемпионатнинг ўзи 2013 йилдан бери ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинмоқда.